Зеленский Россияга қарши 40 кунлик “таъсир амалиёти” якунларини сарҳисоб қилди ва логистика бўйлаб янги зарбалар билан таҳдид қилди

Зеленский Россияга қарши 40 кунлик “таъсир амалиёти” якунларини сарҳисоб қилди ва логистика бўйлаб янги зарбалар билан таҳдид қилди

Украина президенти ушбу амалиёт натижаларидан мамнунлигини билдирди ва уни «муваффақиятли», деб атади.

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшини Украина логистикаси бўйлаб зарба беришни ошлагач, Киев бунга жавоб қайтаришга қарор қилган.

«Россияда йўқотишлар жиддий, зарар триллион рублни ташкил этмоқда. Бу украин кучларининг жуда муваффақиятли амалиёти бўлди. Шубҳасиз, мен бундан мамнунман. Улар қанча йўқотишганини, катта муаммоларга дуч келишганини биламиз», – деди Зеленский ва амалиётда Украина қуролли кучлари, Махсус амалиётлар кучлари, ҳарбий разведка ҳамда Украина хавфсизлик хизмати иштирок этганини қўшимча қилди.

Шунингдек, Зеленский Москвани Украина Россиянинг “заиф жойларидан хабардорлиги” ҳақида огоҳлантирди.

Зеленский Россия электр тармоқлари ва энергетика объектларини ҳимоя қилиш учун Москва атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг учта ҳалқасини ҳосил қилганини таъкидлади. Унинг фикрича, Москвадагилар Украина Россия ҳужумларига тегишли равишда жавоб қайтаришини билади.

“Таъсир амалиёти” даврида Украина Wildberries нинг камида 20 та обмори, камида 25 та нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефт-газ инфратузилмасидаги бошқа объектларга зарба берди, шунингдек, Қора денгиз ва Азов денгизида танкерлар ҳамда юк кемаларига камида 200 марта ҳужум уюштирди. Ўз навбатида, Россия Украинани баллистик ракеталар билан ўққа тутишни кучайтирди. Украина томони маълумотларига кўра, июл ойида 381 та ракета учирилган – бу уруш бошидан буён исталган ойдагидан кўра кўпроқдир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: