Ҳусийлар Саудия ҳарбий кучларига зарба берганликларини даъво қилмоқдалар

Ҳусийлар Саудия ҳарбий кучларига зарба берганликларини даъво қилмоқдалар

Ҳусийлар (Ансоруллоҳ) Яман ғарбий соҳилида ва Таиз ҳудудида давом этаётган ҳужумлар ҳамда ҳарбий сафарбарликка жавобан, Ал-Муха ҳудудидаги «Саудия ҳарбий хизматчилари ва қурол-яроғ омборлари тўпланган жойлар»га қарши кенг кўламли ҳужум уюштирганликларини эълон қилдилар.

Гуруҳ маълумотига кўра, ҳужумда кўплаб баллистик ракеталар ва дронлардан фойдаланилган. Ҳусийлар ушбу зарба ҳарбий техника ва қурол-яроғга жиддий зарар етказганини, шунингдек, ўнлаб одамларнинг — жумладан, Саудия ҳарбий хизматчиларининг — ҳалок бўлиши ёки яраланишига сабаб бўлганини даъво қилмоқдалар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: