Дамашқ ва Москва Суридаги Россия ҳарбий базаларининг келажаги борасида келишиб олди

Дамашқ ва Москва Суридаги Россия ҳарбий базаларининг келажаги борасида келишиб олди

Дамашқ ва Москва Суридаги Россия ҳарбий базаларининг келажаги борасида келишиб олди. Улар қўшма ўқув марказларига айлантирилади.

Дамашқ ва Москва Россиянинг Суриядаги иштирокини қайта ташкил этиш тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Сурия ТИВнинг тушунтиришига кўра, Дамашқ Хмеймим аэропорти ва Тартус портидаги тўртинчи тижорат причалини фуқаролик бошқарувига олади, бу эса уларни аста-секин мамлакатнинг фуқаролик тузилмасига интеграция қилиш имконини беради.

Томонлар, шунингдек, ҳозирда ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётган объектларнинг ролини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар. Россия ҳарбий базалари ҳар икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қўшма ўқув марказларига айлантирилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: