Нигерия шимоли-шарқида қизамиқдан 19 нафар бола ҳалок бўлди
Нигерия шимоли-шарқида қизамиқ эпидемияси 19 боланинг ҳаётига зомин бўлди, деди Адамава штати соғлиқни сақлаш расмийси Феликс Тангвами.
Унинг қайд этишича, Муби вилоятида болалар ўртасида 200 дан ортиқ қизамиқ касаллиги қайд этилган.
Вилоятга тиббиёт ходимлари ва зарур дори-дармонлар юборилди.
Тангвами касаллиги оғир бўлган болаларни касалхонага ётқизишга ваъда берди.