АҚШнинг Эрон билан уруши 2027 йилгача чўзилиши мумкин

АҚШнинг Эрон билан уруши 2027 йилгача чўзилиши мумкин

Қўшма Штатлар Уруш вазирлиги раҳбари Пит ҳегсетнинг Яқин Шарқда америкалик қўшинларни жойлаштириш режалари шундан далолат бермоқда, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Пентагон минтақада қўшинларни жойлаштириш муддатлари узайтирмоқда. Жанговар кемалар экипажлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бўлинмалари ва десантчиларга минтақада кутилганидан узоқроқ қолиш буюрилган. Хусусан, ҲҲМ бўлинмаларини жойлаштиришнинг стандарт муддати тўққиз ойдан ўн икки ойгача узайтирилди. Европа ва Тинч океанидан Яқин Шарққа кўчирилган айрим бўлинмалар жанговар ҳаракатлар ҳудудида бир йилдан ортиқ вақтдан бери бўлиб турибди.

Шунингдек, Яқин Шарқда ҳозирда Қўшма Штатларнинг 19 та ҳарбий кемаси навбатчилик қилмоқда, ҲҲМ бўлинмалари, қирувчи самолётлар эскадрилялари ва десантчилари жойлаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: