Таълим кредити олиш учун аризани my.gov.uz орқали бериш мумкин

Таълим кредити олиш учун аризани my.gov.uz орқали бериш мумкин

Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр ва магистратура талабалари, шунингдек профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити олиши мумкин.

📌 Кредит миқдори:
— 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
— 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
— GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.

Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.

💳 Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.

❌ Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар, шунингдек хориждаги ОТМ талабаларига берилмайди.

📝 Аризалар тижорат банки томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: