Уммон қирғоқлари яқинида нефть танкери ҳужумга учради
Уммон қирғоқлари яқинида нефть танкерига ҳужум уюштирилди.
Бу ҳақда Буюк Британия Қироллик денгиз флотининг Денгиз савдо операциялари маркази (UKMTO) ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Номаълум снаряд танкерга Уммондан тўрт денгиз мили шарқда урилди.
Экипаж хавфсиз ва атроф-муҳитга ҳеч қандай таъсир кўрсатилмаган.
