Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

Қорақалпоғистон Республикасида божхона назорати вақтида хориждан олиб келинаётган BMW автомобили ичига яширилган 23 дона жанговар патрон аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

ЎзА маълумотига кўра, Грузиядан Тожикистонга йўл олган юк машинаси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келаётганида «Довут-ота» чегара божхона постида текширилган.

Кўрик жараёнида юк автомобилида ташилаётган BMW’нинг орқа ўриндиғи остидан 9 миллиметрли 23 дона патрон топилган.

Экспертиза натижасида ўқ-дорилар Чехияда завод шароитида ишлаб чиқарилгани ва жанговар қуролларда фойдаланиш учун яроқли экани тасдиқланган.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: