АПЛ. «Брайтон» сафарда «Манчестер Сити»ни сенсацион тарзда мағлуб этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

АПЛ. «Брайтон» сафарда «Манчестер Сити»ни сенсацион тарзда мағлуб этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Англия Премьер-лигасининг 9-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Манчестердаги «Этиҳад» стадионида кечган учрашув тақдирини 11-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ясин Аяри жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди.

Мағлубиятга қарамай, «Манчестер Сити» 9 та ўйинда 21 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб қолди. «Брайтон» эса 19 очко билан 3-ўринга кўтарилди.

21 очкога эга «Арсенал» иккинчи поғонада бормоқда. Лондонликлар захирасида битта ўйин мавжуд.

Кейинги турда «Манчестер Сити» 7 ноябрь куни «Ноттингем Форест» меҳмони бўлади. «Брайтон» эса 8 ноябрда «Брентфорд»ни қабул қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: