Тошкентда туғилган Сержио Гор АҚШ Давлат котиби бўлиши мумкин

Тошкентда туғилган Сержио Гор АҚШ Давлат котиби бўлиши мумкин

Тошкентда туғилган, ҳозирда АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимида ишлаётган Сержио Гор Америка Қўшма Штатларининг янги Давлат котиби бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Sun нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг яқин сафдошларидан бири ҳисобланган Гор маъмуриятдаги юқори лавозимлар учун кўриб чиқилмоқда. У Вашингтоннинг Осиё мамлакатлари билан муносабатларида муҳим шахс сифатида ҳам тилга олинган.

Шу билан бирга, амалдаги Давлат котиби Марко Рубио ва Оқ уй аппарати раҳбари Сюзи Вайлснинг ўз лавозимларини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: