АҚШ амалда банкрот бўлдими?

АҚШ амалда банкрот бўлдими?

АҚШнинг Эрон билан низода ва бошқа ҳарбий тўқнашувларда иштирок этиши мамлакатни амалда банкротликка олиб келди, деб ҳисоблайди америкалик журналист Такер Карлсон.

3 ноябрь куни АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бўлиб ўтди ва уларнинг якунларига кўра демократлар ҳар иккала палата устидан назоратни қўлга киритди. Етакчи Америка ОАВлари қайд этишича, овоз бериш натижаларига америкаликларнинг Эрон билан бўлаётган низодан норозилиги ва у туфайли келиб чиққан яшаш қийматининг ошиши таъсир кўрсатган.

«Қўшма Штатлар ушбу урушлар сабабли банкрот бўлди. Ва бу антисемитик фитна назарияси эмас. Бу — математика», — деди Карлсон ўз муаллифлик дастурининг янги сонида.

Журналистнинг фикрича, Америка ҳарбий кампанияларининг оқибатлари республикачиларнинг сайловдаги мағлубиятидан анча йироққа боради ва Қўшма Штатларнинг ўзига жиддий зарар етказади.

«Эрондаги уруш сабабли республикачиларни тор-мор этилиш кутаётганини ҳамма биларди. Буни ҳамма биларди», — деди Карлсон.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан урушни республикачилар мағлубиятининг асосий сабаби деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган кўплаб сайловчилар чўзилиб кетган низо, яшаш қийматининг ошиши ва Вашингтоннинг Исроил билан муносабатларидан норозилик сабабли бу сафар демократларга овоз берган.

Трампнинг ўзи ҳам Эрон билан уруш сайлов натижаларига, жумладан, бензин нархининг ошиши орқали таъсир қилганини тан олди. Шу билан бирга, Америка президенти ҳарбий операцияни бошлаганидан афсусланмаслигини ва Теҳронда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймасликни зарур деб ҳисоблагани учун яна шундай қарорга келишини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: