Москвада полиция 200 га яқин одамни қўлга олди. Уларга Россия армиясида ҳарбий хизмат учун шартнома имзолаш таклиф қилинди
Хабар берилишича, Москвадаги “Китай-город” метро бекати атрофида ўтказилган рейд давомида полиция 200 га яқин кишини ушлаган, уларнинг аксарияти вояга етмаганлардир.
Қўлга олинганлар “Осторожно, новости” полиция ходимлари томонидан қилинган таҳдидлар ва куч ишлатилгани ҳақида сўзлаб беришди.
Теlegram-канал суҳбатдошлари, шунингдек, вояга етганларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш қатъий таклиф қилингани ҳамда ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари (повестка) топширилганини таъкидлашган.
“Baza” Теlegram-канали хабарига кўра, ушланганларга нисбатан жамоат жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, жамоат жойларида маст ҳолатда бўлиш ва полиция талабларига бўйсунмаслик бўйича маъмурий баённомалар тузилган.
Россия Ички ишлар вазирлиги ушбу рейд “жамоат тартибини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликларни, жумладан, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш” мақсадида ўтказилганини маълум қилди.
