Ҳужумчининг ўлимига сабабчи бўлган дарвозабон дисквалификация қилинди
Хесус Овоно Хесус де Мигелнинг ўлимига олиб келган қоидабузарлик учун дисквалификация қилинди.
Сегунданинг 12-тури доирасида «Тенерифе» ва «Андорра» ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимга қўшиб берилган 7-дақиқасида дарвозабон рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллашга уринишига тўсқинлик қилиш мақсадида майдон марказида уни қўпол равишда йиқитди. Бунинг учун дарвозабон дарҳол қизил карточка билан жазоланди.
Ҳужумчи майдонда ҳаракатсиз ётиб қолди. Бир неча сониядан сўнг бошқа футболчилар унинг ҳушидан кетганини пайқашди. Де Мигель касалхонага олиб кетилди, бироқ у ерда вафот этди.
Испания футбол федерацияси (RFEF) интизом қўмитаси Овонога 12 та ўйинга дисквалификация жазосини тайинлашга қарор қилди. Бу тегишли кодекснинг 102-моддаси бўйича энг юқори жазо ҳисобланади.
Шу билан бирга, «Тенерифе» футболчисининг вафоти оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланди ва «энг юқори жазо тайинланишини асословчи омил» деб топилди.
