Қозоғистон Қирғизистонга 2000 тонна дизелни инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди
Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги KazAID кўмагида Президент Қосим-Жомарт Тоқаев номидан 2000 тонна дизел ёқилғини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди.
Қирғизистонга Бишкек ИЭСдаги аварияни бартараф этишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Қозоғистондан жами 1000 тонналик дизел ёқилғиси, жами 17 та вагон цистернали гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси етказилган.
Етказиб берилаётган Қозоғистон дизел ёқилғиси ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт муассасаларининг энергия эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилади.
“Чуй вилоятидаги Шопокова станциясига 1000 тонналик дизел ёқилғисининг биринчи партияси етиб келди. 1000 тонналик иккинчи партия Қирғизистон томонининг талабига биноан Иссиқкўл вилоятидаги Балиқчи станциясига етказилади. Бу асрлар давомида аждодларимиз томонидан мустаҳкамланиб келинган, биз давом эттиришимиз шарт бўлган яқин дўстона муносабатларимиз дахлсизлигини яна бир бор тасдиқлайди, – дейди Жошибоев.