Самарқандда ярим кило гиёҳвандлик моддасини 80 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқандда ярим кило гиёҳвандлик моддасини 80 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқандда ярим килограммга яқин синтетик гиёҳванд моддасини (алфа-пирролидиновалерофенон – а-ПВП) 80 минг долларга сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизматига таяниб, Кун.uz хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан шаҳарнинг Ҳамид Олимжон маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбирда муқаддам судланган, Фарғона вилоятда рўйхатда турувчи фуқаро 67 ёшли У.Т., 1 кг “алфа-пирролидиновалерофенон (а-ПВП) гиёҳвандлик воситасини 180 минг долларга сотишга келишиб, шундан ярим килога яқинини 80 минг долларга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: