Фарғонада ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетди

Фарғонада ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетди

Фарғонада эркак ЙПХ ходимидан рациясини тортиб олди. Ҳайдовчи шу тариқа катта миқдордаги жаримага рози эмаслигини билдирди, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Фарғонада йўл-патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситасини тўхтатиш ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган шаҳар фуқаросига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати. Фуқаро бу қарордан норози бўлиб, бақириб, беҳаё сўзларни ишлатиб, жамоат тинчлигини бузган. Кейин у йўл полицияси ходимидан рациясини олиб, қочиб кетди.

Кейинроқ фуқаро қўлга олинган. Эркак ўз оқловида ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий баённома ва катта миқдордаги жаримадан норози эканини айтган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, шундан сўнг иш қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: