Қўқонда эр-хотин дорифурушлар қўлга олинди

Қўқонда эр-хотин дорифурушлар қўлга олинди

Қўқон шаҳарида 5.000 АҚШ доллари эвазига “Тропикамид” дори воситасини сотмоқчи бўлган эр ва хотин қўлга олинди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Вилояти ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қўқон шаҳри яқинидаги “Қўқон-Андижон” йўлида фуқаро У.М ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ш.М.лар харидорга 5.000 АҚШ доллари эвазига 238 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини сотган вақтида қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: