Тошкент вилоятида машинага магнит ёрдамида ёпиштирилган қарийб 2 кг “гашиш” фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегараларидан ҳар қандай усулда киришга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, қўшни давлатдан юртимизга ўтиш учун “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган фуқаро бошқувидаги бўлган, “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг ярим тиркама қисмига, магнит ёрдамида ёпиштириб яширилган, икки дона полиэтилен ўрамга ўралган, 1 кг. 981 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.