Банкларнинг валюта курслари нима учун фарқ қилади?

Банкларнинг валюта курслари нима учун фарқ қилади?

Расмий валюта курси ҳар иш кунлари Марказий банк томонидан белгиланади. У валюта биржасида битимлар тузишда фойдаланилган ўртача тортилган курслар тўғрисидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Расмий валюта курсининг амал қилиш доираси кичик. Чет эл валютасидаги йиғимларни, ҳисоботларни, солиқларни белгилашда, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар режасини тузишда фойдаланилади. Бироқ бунда, молия бозори иштирокчилари, шу жумладан Марказий банк ҳар қандай ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда расмий валюта курсидан фойдаланишлари шарт эмас.

Тижорат банклари эса валюта курсларини бир неча омилларга қараб белгилайдилар.

Биринчидан, банклар Марказий банк курсини ҳисобга олишлари мумкин. Бу усул нисбатан кам қўлланилади, кўпинча молия институтлари, масалан, расмий курсни ҳам, рақобатчилар томонидан қўлланиладиган котировкаларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, комбинатсияланган ёндашувдан фойдаланадилар.

Иккинчидан, банклар кўпинча бозор конъюнктурасига мос равишда ҳаракат қиладилар, яъни улар ўзларининг «қўшнилари»нинг котировкаларига, шунингдек, маълум бир валютага бўлган талабга таянадилар. Мисол учун, агар жисмоний шахслар оммавий равишда доллар ёки евро сотиб олишни бошласа, уларнинг қиймати ошади.

Учинчидан, банклар валюталарнинг биржадаги қийматини ҳисобга оладилар. Фақат улар расмий валюта курси шаклланган «кечаги» маълумотларга эмас, балки реал вақт режимида амалга оширилган оператсияларга асосланади.

Тижорат банклари валютани сотиб олиш ва сотиш курсларини мустақил равишда белгилайдилар ва бу курслар банкларни безарар ишлашини таъминлаши, шунингдек, қимматбаҳо банк инфратузилмасини сақлаб туриш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда маълум даромадни таъминлаши керак.

Банклар тижорат ташкилотлари бўлиб, уларнинг мақсади фойда олишдир. Шунга кўра, банкда валюта курси одатда биржадагидан юқори бўлади. Бундан ташқари, улар валютани, қоида тариқасида, пастроқ нархда сотиб олиб, юқорироқ нархда сотадилар.

Банк ставкалари, Марказий банк томонидан маълум бир сана учун белгиланган курсдан кўра, кўпроқ мижозларнинг айнан шу валютага бўлган талабига боғлиқ.

Талаб қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик юқори бўлади – бу асосий иқтисодий тамойил бўлиб, валюта бозори ҳам худди шу қоидага бўйсунади. Ҳозирда валютага талаб одатдагидан юқори, шунинг учун курс ҳам ошиб боряпти.

Тижорат курси умумий бозор конъюнктурасига ва маълум бир банкнинг валюта позитсиясига ҳам боғлиқ. Мисол учун, агар нақд шаклдаги чет эл пуллари кўпайиб кетса, нарх биржа кўрсаткичларидан ҳам пастга тушиши мумкин.

Биржа ва айирбошлаш шохобчаларида курсларда бунчалик жиддий фарқни кўришимизнинг яна бир сабаби бор.

Биржадаги валюта курслари нақд пулсиз курслар, айирбошлаш шохобчаларида эса нақд пул курслари ҳисобланади. Бу асосий фарқ. Банк валютани биржада арзонроқ сотиб олиши мумкин, лекин уни нақд пулга айлантириш имконияти йўқ ва бундай валюта оператсиясидан банкнотлар сони кўпайиб қолмайди. Шунинг учун, нақд шаклдаги валютани сотиб олиш ва сотиш курслари юқорироқ бўлади.

Нима учун курс бир банкнинг турли филиалларида фарқ қилиши мумкин?

Бозор ва фонд биржасидаги вазиятдан ташқари, маълум бир валюта айирбошлаш пунктида валюта мавжудлиги ҳам муҳимдир. Қаерда валюта камроқ бўлса, банк курсни пасайтиради, ортиқча бўлса, уни кўтариши мумкин. Банклар талабга шу орқали таъсир қилади. Бошқа тижорат банкларида валюта курси қандай эканлиги ҳам муҳим.

 

Манба: depozit.uz

Дўстларингизга ҳам юборинг: