Доғистон Белгород вилоятидан 500 дан ортиқ болани қабул қилади
Доғистон Белгород вилоятидан 500 дан ортиқ болани қабул қилади, деди республика раҳбари.
Сергей Меликов болалар уй-жой, транспорт, озиқ-овқат билан таъминланиши, улар учун қизиқарли ўйин-кулгилар ташкил этилишини таъкидлади. Ташкилий масалаларни ҳал этиш учун тезкор штаб тузилади.
Умуман олганда, Белгород расмийларига кўра, Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши сабабли 9 мингга яқин бола минтақадан олиб чиқилади.