Наҳотки рост бўлса!..

Наҳотки рост бўлса!..

Одамнинг ишонгиси келмайди. Чунки охирги пайтларда ишонадиган нарсанинг ўзи қолмади. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам шу хабар тарқади. Эмишки,  “Telegram” ижтимоий тармоғи бундан буён 1000 ва ундан ортиқ обуначиси бўлган каналларга ўзига тушадиган рекламалардан келадиган даромадларнинг 50 фоизини бераркан.

Шу билан “Telegram” “YouTube” ва бошқа пул берадиганларни ортда қолдирмоқчи экан.

Ишондингизми?.. Ишонмадингизми? Ихтиёрингиз. Аммо шу хабарнинг ижтимоий тармоқларда тарқагани рост.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: