Қозоғистон ТИВ Россиядаги фуқароларни ўзлари билан ҳужжатлар олиб юришга чақирди

Қозоғистон ТИВ Россиядаги фуқароларни ўзлари билан ҳужжатлар олиб юришга чақирди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров Россиядаги қозоғистонликларни шахси ва мамлакатда бўлиш мақсадини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб юришга чақирди. Бу ҳақда Orda хабар бермоқда.

«Ҳудудида йирик теракт содир бўлган ҳар қандай давлат автоматик равишда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради. Шунинг учун ҳибсга олиш ва текширишлар нормал ҳолат», — деди Смадияров ва Қозоғистон фуқароларидан ҳозирча ҳибсга олиш ва ҳужжатларни текшириш бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганига аниқлик киритди.

ТИВ вакилининг айтишича, Москва яқинидаги Крокус Сити Холлдаги теракт қурбонлари орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ. Смадияров шунингдек, Россия олий ўқув юртларида 40 мингдан ортиқ қозоғистонлик талаба таҳсил олаётганини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: