Кўприк қулади?! Нега қулайди?! Ёмон пишиқ-пухта қилиб қурилганди-ку!..
Минг йилга етиши керак эди. Айтиб қўяйин, бир грамм цемент ўғирланмаган. Қанча арматура кетиши керак бўлган бўлса шунча кетган. Ҳатто унинг маркаларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган… Унинг орқасидан ҳеч ким қасрдай қилиб уй қурмаган бўлса… Ғалати, жудаям ғалати… Балки, кечаси ҳар хил бойўғлига ўхшаган қушлар учиб келишиб чўқилашганмикан?! Ахир бутун бошли сув омборини балиқлар бузиб юборишганида, қушлар кўприкни қулата олишмайдими?! Дарров қушларга нисбатан ов эълон қилинсин!..
Унга кўра, Жондор тумани Зарафшон дарёсидаги кўприк қулаши натижасида юк машинаси дарёга тушиб кетган. Ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ.
Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилиши айтилди.