Энг катта пасткашлик!.. Жиноятнинг ҳам энг расвоси!..
Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғирлик қилиб юрган шахс қўлга олиниб, 6 йилга қамалди!
Тошкент шаҳар ЖИБ Чилонзор туман суди томонидан фуқаро И.О. га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Фуқаро И.О Тошкентдаги «Абу Сахий» савдо марказида жойлашган жоме масжиди таҳоратхонасидаги кийим қўйиш жойида турган курткалардан бирининг чўнтагидаги 60 минг сўм ва «Самсунг А24» русумли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.
Бошқа куни эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди таҳоратхонасига кириб, «Самсунг А23» телефон аппаратини «қўлга киритган».
Суд ҳукмига кўра, И.О. га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.