Икки нафар кафилнинг мулклари хатланди

Икки нафар кафилнинг мулклари хатланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида кредит қарздорлиги бор фермер хўжалигининг икки нафар кафилининг мулклари ҳатланди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб, суд қарорлари бўйича қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг тегишли ижро варақасига асосан қарздор “Habibullaev Nurullo” фермер хўжалигидан 1 млрд 378 млн миқдорида кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни қўшимча қарздорларнинг гаров мулки сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекситон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.

Фермер хўжалиги раҳбари белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этмагани сабабли гаров мулклари бўлган:

1.”MERCEDES BENZ SPRINTER” русумли автотранспорт воситаси

2.Қўшимча қарздор Ғ.У.га тегишли Савдо дўкони бино-иншоотлари

3.Қўшимча қарздор Ж.Й.га тегишли дала шийпони бино-иншоотлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб ҳатланди.

Мажбурий ижро бюро органлари томонидан бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: