Литва Рютте номзодини қўллаб-қувватлади

Литва Рютте номзодини қўллаб-қувватлади

Литва Шимолий Атлантика альянси бош котиби лавозимига Нидерландия Бош вазири вазифасини бажарувчи Марк Рютте номзодини қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа Вильнюсга ташриф буюрган Марк Рютте билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Литва номзод Рюттени қўллаб-қувватлайди. У Россиядан келаётган таҳдидларни биринчи бўлиб тан олган, Россияга нисбатан ўз қарашларини сезиларли даражада мослаштирган ва ўзгартирган, шунингдек, декларациялар орқали эмас, балки реал ишлар орқали ўз мамлакатининг иштирокини таъминлаган европалик сиёсатчилардан бири эди», деди Науседа.

Рютте номзодини АҚШ, Германия ва Франция қўллаб-қувватламоқда, бироқ у шарқий иттифоқдошларининг қаршиликлари туфайли етарлича овоз тўплай олмаслиги мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: