«Ўзгидромет» 12 кун давомида кетма-кет ёмғир ёғиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Ўзгидромет» 12 кун давомида кетма-кет ёмғир ёғиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 12 кун давомида кетма-кет ёмғир ёғиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Ўзгидромет» бу бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, агентлик фақат 5-7 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва республиканинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

“Шуни таъкидлаш керак, кучли шамоллар, ёғингарчиликлар ва бошқа гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантиришлар доимий равишда «Ўзгидромет» агентлигининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий каналлари орқали бериб борилади”, — дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: