Хитой урушда Россияни кучли қўллаб-қувватламоқда – АҚШ бу ҳақда иттифоқчиларини огоҳлантирди

Хитой урушда Россияни кучли қўллаб-қувватламоқда – АҚШ бу ҳақда иттифоқчиларини огоҳлантирди

Хитой урушда Россияни кучли қўллаб-қувватламоқда – АҚШ бу ҳақда иттифоқчиларини огоҳлантирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Пекин Москвага сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, танклар ишлаб чиқариш учун ҳарбий саноат учун зарур бўлган микроэлектроника ва станоклар етказиб берди.

Бу ҳақда нашрга вазиятдан хабардор бўлган Вашингтондаги манбалар маълум қилди.

Улардан бирининг қўшимча қилишича, Хитойнинг қўллаб-қувватлаши Россия Федерациясига оптика ва ракеталар учун ёқилғи етказиб бериш, бундан ташқари, икки давлат ўртасида космик соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.

2023 йилда Хитой ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш рекорд даражадаги 240 миллиард долларга етди. Ғарб компаниялари Россияни тарк этиб, санкциялар жорий этилгандан сўнг, Хитой РФга автомобиллар каби кўплаб товарларнинг асосий етказиб берувчисига айланди. Шу билан бирга, Россия Хитойга энергия ресурслари экспортини оширди.

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Хитой Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн билан учрашувда, агар улар Россиянинг Украинага қарши урушига моддий ёрдам бераётгани аниқланса, бунинг “оқибати оғир” бўлишидан огоҳлантирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: