3 та давлат шу ёзда Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини бермоқчи

3 та давлат шу ёзда Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини бермоқчи

Нидерландия, Дания ва АҚШ билан биргаликда, шу ёзда Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини топширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Кайса Оллонгрен маълум қилди.

“Ҳаммаси тайёр бўлиши билан улар Украинага етказилади. Бу украиналик учувчилар ва техник ходимларни тайёргарлигига, шунингдек, инфратузилмага боғлиқ. Жараён мураккаб, лекин амалга ошади”, — дея таъкидлади амалдор Укрiнформ нашрига берган интервьюсида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: