МАГАТЭ бош директори: Запорожье АЭСдаги вазият барқарорлашди

МАГАТЭ бош директори: Запорожье АЭСдаги вазият барқарорлашди

Запорожье атом электр станциясидаги вазият барқарорлашди, бироқ Атом энергияси бўйича халқаро агентлик мутахассислари нима бўлганини ҳамон баҳоламоқда, деди ташкилот бош директори Рафаэль Гросси.

“Айни пайтда вазият барқарорлашди, лекин, албатта, кучли зарба бўлди. Кўпроқ оқибатлар бўлиши мумкин”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Гроссининг сўзларига кўра, МАГАТЭ бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига умид қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: