«Оиламдан 60 га яқини шаҳид бўлди!..»

«Оиламдан 60 га яқини шаҳид бўлди!..»

ҲАМАС лидери Исмоил Ҳанийя бугун уч ўғил ва бир қанча набиралари шаҳид бўлгандан кейин қуйидагича баёнот берди:
– Аллоҳ таолога фарзандларимни шаҳид қилиш билан шарафлантиргани учун ҳамд айтаман.
– Биз бу оғриқ ва қонлар билан халқимизнинг, ғоямизнинг ва умматимизнинг орзулари, келажаги ва озодлигини барпо қиламиз.
– Шаҳид фарзандларим замон шарафини, макон шарафини ва хотима шарафини баробар қозонишди.
– Ҳозиргача оиламдан 60 га яқин киши шаҳид бўлди. Улар халқимнинг бир бўлаги ва бошқалардан фарқи йўқ.
– Босқинчиларга айтамиз: «Бу қонлар бизнинг принципларимиз ва еримизни мустаҳкам ушлашимизда саботимизни янада зиёда қилади».
– Душман қотиллик, вайронагарчилик ва қувғин билан ололмаган нарсаларини музокараларда ҳам ололмайди.
– Фарзандларимизнинг қони Қуддус ва Ақсо озодлиги йўлидаги қурбонликларимиздир.
– Қурбонликларимиз қанчалик катталашса ҳам олдимизга қўйган мақсадлардан заррача чекинмаймиз!
Манба: Al-Jazeera
Мубашшир Аҳмад.
Дўстларингизга ҳам юборинг: