Қочиб қаёққа ҳам борардинг?!
Қашқадарё вилоятида қидирувда бўлган жиноятчи Тошкент шаҳрида қўлга тушди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун Миришкор туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган. Туманнинг “Миробод” МФЙда яшовчи, фуқаро С.А. Миришкор туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари ҳамда Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳар ҳудудида қўлга олинди.