“Барселона” формасида акс эттирилган “Karol G” ким ва нега клуб ушбу формада “Эль-Класико”да ўйнашга мажбур? (фотофакт)

“Барселона” формасида акс эттирилган “Karol G” ким ва нега клуб ушбу формада “Эль-Класико”да ўйнашга мажбур? (фотофакт)

21 апрел куни ЛаЛига доирасида навбатдаги Элъ Класико бўлиб ўтади. Каталониянинг “Барселона” клуби қироллик клубининг Сантьяго Бернабеу стадионида “Реал Мадрид” меҳмони бўлади. Матч Тошкент вақти билан 23:55да старт олади.

Мазкур баҳсдан аввал “Барселона”  меҳмонда “Karol G” ёзуви туширилган формада майдонга тушиши маълум қилинди.

 

Хўш, каталонияликлар формасида номи зикр этилган Karol G  ким?

 

Карол Г (асл исми Каролина Гиралдо Наварро, испанча Каролина Гиралдо Наварро) – 1991-йил 14-февралда Колумбиянинг Меделлин шаҳрида таваллуд топган колумбиялик қўшиқчи. 2018-йилги Лотин Граммй мукофоти лауреати. Интернетдаги маълумотларга таянадиган бўлсак, қўшиқчи 14 ёшида Х Фаcтор телевизион иқтидорлар шоусида иштирок этган. Шоуда пайдо бўлганидан бир неча йил ўтгач, у Фламинго Реcордс (Колумбия) билан биринчи овоз ёзиш шартномасини олган. 2006 йилда у Карол Г тахаллусида ижод қила бошлаган. 2018 йилда у нуфузли Лотин Grammy мукофотини олган.

 

 

2019-йил январь ойида қўшиқчи пуэрто-риколик репер Ануэл АА билан “Сеcрето” синглини чиқарди. Сингл Биллбоард Ҳот 100 рўйхатида 68-ўринни эгаллади ва АҚШнинг Лотин Hot Songs чартларида бешинчи ўринни эгаллади.

Энди ҳамма учун қизиқ жиҳати: нега “Барселона”  айнан шу ашулачини номини формасида олиб чиқмоқчи?

 

Гап шундаки, каталония клуби Spotify мусиқа хизматлари портали билан ҳамкорлик қилади ва Karol G бир неча йилдирки мазкур сервисда топ ўринларда юради. Шу боис Spotify таклифи билан клуб шу формада тўп суради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: