Исроил Россиядан Эрон ҳужумини қоралашини кутмоқда

Исроил Россиядан Эрон ҳужумини қоралашини кутмоқда

“Исроил томони Россиядан Эроннинг мамлакатга қарши йирик ракета ҳужумини қоралашини кутмоқда”, – деган Исроилнинг Россиядаги элчиси Симоне Халперин “РИА Новости”га берган интервьюсида.

 

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Исроил элчисининг Эрон жавоб ҳужумини қоралаш чақириғига жавобан, Исроил Украинанинг Россия Федерацияси ҳудудидаги зарбаларини бирор марта ҳам қораламаганини эслатиб ўтди.

 

“Симона, Исроил Киев режимининг Россия ҳудудларига камида битта зарбасини қоралаганини эслатиб қўйинг. Эсингизда йўқми? Аммо мен Исроил расмийларининг Зеленскийнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи баёнотларини эслайман”, – дея кескин жавоб қайтарган Россия дипломати.

Дўстларингизга ҳам юборинг: