Украина июл ойи ўрталаригача Қрим кўпригини йўқ қилишни режалаштирмоқда
Украина июл ойи ўрталаригача Қрим кўпригини йўқ қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «The Sun» нашри манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, кўприк конструкциясини йўқ қилиш учун Storm Shadow ракеталаридан фойдаланиш режалаштирилмоқда, денгиз дронлари эса унинг пойдеворига ҳужум қилади.
Британиянинг The Sun нашри Украина қуролли кучлари июль ойи ўрталарига қадар Қрим кўпригини қандай йўқ қилишни режалаштираётгани ҳақида мақола чоп этди.Ҳужум учун таҳминан 20-40 та Storm Shadow ракеталари керак бўлади.