Қримда хорижликларга иқтисодиётнинг қатор тармоқларида ишлаш тақиқланди
Чет элликларни олти ой давомида ишга олиш тақиқланади:
транспорт соҳасида;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришда;
аҳолини табиий ресурслар билан таъминлаш саноатида ва коммунал хўжалик ташкилотларида;
савдода (автомобиллардан ташқари);
таълим, ИТ ва оммавий ахборот воситалари, спорт ва бошқа бир қатор соҳаларда.
Ушбу рўйхатда жами 35 та элемент мавжуд. Ҳужжат патент асосида ишлаётган хорижликларга тегишли.