Qatar Airways компанияси Эронга авиақатновларни тиклади

Qatar Airways компанияси Эронга авиақатновларни тиклади

Qatar Airways компанияси Эрон шаҳарларига авиақатновларни қайта тиклаганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Форс кўрфази авиакомпанияси Эронга қатновларни режали асосда қайта ташкил этган. Эндиликда компаниянинг ҳаво кемалари Эроннинг тўртта шаҳри: Теҳрон, Машҳад, Шероз ва Исфаҳонга парвозларни амалга оширади. Ҳафталик рейслар сони 20 та этиб белгиланган.

Компаниянинг Эронга қатновлари ўтган ҳафта сўнгида юз берган Эрон ва Исроил қарама-қаршилиги туфайли тўхтаб қолган эди. Расмийлар йўловчиларнинг хавфсизлиги юзасидан рейсларни вақтинча бекор қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: