Фақат футболни эмас, ошниям “синдираман”!..

Фақат футболни эмас, ошниям “синдираман”!..

Аббосбек Файзуллаев ЦСКА”даги жамоадошларини бошқа масалада ҳам ҳайратланишларига мажбур этди. У ўзи қўл бола қилиб ош таёрлаб, уларни  меҳмон қилди. Дарвоқе, у бу ишни навбатдаги марта рақиб дарвозасига гол ургандан кейин қилди. Ишқилиб кўз тегмасин, сўнги пайтларда йигитимизни ошиғи олчи. Энди унга европаликлар ҳам қизиқишларини билдира бошлашган. Катта эҳтимол билан у ҳам келаси йилдан бошлаб, кучли бешлик биринчиликларидан бирортасида тўп тепиб қолса, ажбамас. Омадингни берсин, Аббос. Биз сен билан!.. Газини бос!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: