Зидан «Бавария»ни бошқариши мумкин
Франциялик бош мураббий Зинедин Зидан Мюнхеннинг «Бавария» клубини бошқаришга бир қадам қолди.
Манбага кўра, икки томон ўртасидаги музокараларнинг бориши билан таниш одамлар ҳали имзоланмаган битимни амалда якунланган деб ҳисобламоқда. Шунингдек, Зидан немис клуби раҳбариятидан жамоани кучайтиришни режалаштираётгани ҳам хабар қилинган.
Амалдаги бош мураббий Томас Тухел ёзда «Бавария»ни тарк этади. Немис мутахассиси билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олишган.