Абдуқодир Ҳусанов U23 Осиё кубогида иштирок этади

Абдуқодир Ҳусанов U23 Осиё кубогида иштирок этади

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Қатардаги U-23 Осиё Кубогида иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақида “Championat Аsia” хабар бермоқда.

Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди.

Футболчи “Ланс”нинг “Клермон”га қарши ўйинидан кейин Қатарга йўл олди ва Ветнам билан учрашувга қадар терма жамоа ихтиёрида бўлади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси D гуруҳида 6 очко жамғарган ҳолда плей-офф масаласини ҳал қилди. Сўнгги ўйинда Тимур Кападзе шогирдлари Кувайт дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: