Ғазодаги оммавий қабрлардан 190 кишининг жасади қазиб олинди

Ғазодаги оммавий қабрлардан 190 кишининг жасади қазиб олинди

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидан олиб чиқилгач, Носир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрдан 190 кишининг жасади чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш манбаларининг Фаластиннинг расмий хабар агентлиги WАФАга маълум қилишича, қидирув-қутқарув гуруҳлари Насир касалхонаси мажмуасидаги оммавий қабрдан Исроил кучлари томонидан ўлдирилган турли ёшдаги 190 нафар эркак ва аёлнинг жасадини қазиб олди.

Хабарда айтилишича, Исроил армияси Насир касалхонасига уюштирилган рейд чоғида ҳалок бўлган фаластинликларни қурилиш жиҳозлари ёрдамида шифохона атрофида очилган оммавий қабрларга кўмиб, 500 га яқин одамнинг ҳамон бедарак йўқолганлигини таъкидлади.

Исроил армияси Ғазо секторида ўлдирилган фаластинликларни қурилиш техникаси томонидан очилган оммавий қабрларга дафн қилмоқда.

7 апрель куни Исроил армияси чекинган Хон Юнусда фуқаролик мудофаа гуруҳлари жасадларни топишга ҳаракат қилмоқда.

Исроил қўшини томонидан 4 ойдан бери бомбардимон қилинган Хон Юнусда йўллар, кўчалар ва уйлар вайроналари остида топилган кўп сонли жасад қолди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: