Англия кубоги финалида Манчестер дербиси кўрамиз

Англия кубоги финалида Манчестер дербиси кўрамиз

Англия кубоги ярим финал босқичи доирасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди.

“Ковентри Сити” “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушди. “Қизил иблислар” дастлаб 3 та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо “Ковентри” иккинчи таймда камбэк амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясигача борган баҳсда манчестерликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Англия кубоги финалида мухлислар манчестер дербиси гувоҳига айланадиган бўлди. Гвардиола шогирдлари кеча “Челси”ни мағлуб этиб, илк финалчига айланганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: