Алимент?! Мана тўлайман!!!

Алимент?! Мана тўлайман!!!

Шундай, деб у қочишга тушди. Ортидан МИБчилар қувишга тушишди. Кўчани олди томонида, одамлар келишаётганди. МИБчилар бақиришди.

— Ушланглар, алиментини тўламасдан қочаяпди.

Одамлар қулочларини ёзишди. “Хотинимда қолган болаларимга сариқ чақа ҳам бермайман”, деган ота, шартта тўхтади. Қараса, рўпарасидаги уйнинг девори пастқам.

— Мана ушлайсизлар! — деб ҳалигидай бармоқларини орасидан “калла”  бармоғини чиқариб кўрсатди, у. Ва югуриб бордида, девордан бир сакраб ўтиб кетди. Шу заҳоти кўзи қўлбола қудуққа тушди. “Омадим, келди”, деди у ва бирдан ўзини шу қудуққа ташлади. Бироқ унақа эмас экан. Қуваётганлардан бири кўриб қолган экан.

Қўлга тушди. Эндиям у алимент тўламай кўрсинчи.

Воқеа Фарғона выилоятида рўй берди!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: