Айни дамда Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да хоккей бўйича U-18 Осиё ва Океания кубоги очилиш маросими ўтказилмоқда

Айни дамда Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да хоккей бўйича U-18 Осиё ва Океания кубоги очилиш маросими ўтказилмоқда

Маълумот учун, турнир 23-30 апрель кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар икки гуруҳга бўлинишади, тўртта рақиб жамоа ўзаро беллашади.

«Ҳумо Арена» мезбонлик қиладиган А гуруҳи матчларида Ўзбекистон Таиланд, Эрон, Малайзия ва Қувайт ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Самарқандда эса Б гуруҳида Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезия ўсмирлар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Жамоалар эгаллаган ўринларни ўз гуруҳларида тақсимлагандан сўнг, Тошкентда 9, 7, 5, 3 ва 1-ўринлар учун шиддатли ўйинлар бўлиб ўтади.

Очилишдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади.

Терма жамоамизнинг турнирдаги асосий мақсади – чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдир

Дўстларингизга ҳам юборинг: