Даҳшат! “Damas” жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди
21 апрел куни Бойсун туманининг Паданг қишлоғида тоққа дам олишга кетаётган, ичида 9 киши бўлган Damas машинаси бошқарувни йўқотиши натижасида жарликка қулаб кетди.
ЙТҲ оқибатида 6 киши – 3 аёл ва уларнинг биттадан фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳалок бўлган болаларнинг биттаси 14 ёшли йигит, иккитаси эса 8 ва 9 ёшли қизлар. Шунингдек, 1981 ва 1985 йилларда туғилган икки аёл ҳамда 1974 йилда туғилган эркак оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги маълум эмас.