Авазбек Олимов 540 миллионга тушадиган бўлиб турибди!..

Авазбек Олимов 540 миллионга тушадиган бўлиб турибди!..

Хонанда Авазбек Олимовдан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилаётган иш ҳужжатларига кўра, санъаткор шоира Маҳлиё Аҳророванинг «Гўзал ёрим» шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида «Севар ёрим» номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Даъвогар муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: