Ўзбекистон кубоги. “Ўлим гуруҳи”дан водий клублари соғ чиқди

Ўзбекистон кубоги. “Ўлим гуруҳи”дан водий клублари соғ чиқди

Ўзбекистон кубоги “H” гуруҳи 3-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

“Динамо” Жиззахда “Навбаҳор”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлаб “лочинлар” футболчиси Шодиёр Шодибоев гол урган бўлса, самарқандликлар легионери Кожо мувозанатни тиклади.

Андижонда эса мезбонлар 90+7 дақиқада гол уриб, “Насаф”ни мағлубиятга учратди ва плей-оффга йўл олди. “Бургутлар” шу тарзда амалдаги кубок ғолибини мусобақадан чиқариб юборди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: