Бола таомни қўлда есин
– Замонавий ота-оналар фарзандларига таом ёки егуликларни қўлда ейишларига рухсат беришмайди. Лекин кўпгина психологларнинг фикрига кўра, бола таомни қошиқда эмас қўлида истеъмол қилиши қизиқарли ва қулай ейишини таъминлаб беради. Шу билан бирга миқдорни аниқлай олади.
– Агар сизнинг фарзандларингиз бўлса, улар қўлларига олган ҳамма нарсани татиб кўришни афзал кўришларини пайқагандирсиз. Кублар, китоблар, тугмалар – бир сўз билан айтганда, улар топган ҳамма нарсани дарҳол оғизга солишади. Таомни ҳам қўлда истеъмол қилиш иссиқ-совуқ, қаттиқ-юмшоқни аниқлай ҳам олишига ёрдам беради. Ҳали биз каби таомланишга ўрганмаган ошқозон учун фойдали жараён ҳисобланади. Тўғри бундай овқатланиш оналар учун тозалов жараёнида бирмунча қийинчиликларни келтириб чиқаради.
– Мутахассисларнинг фикрига кўра, бола креслода ўтирганда, овқат билан хоҳлаган нарсани қилишга рухсат бериш керак. Бу билан ота-оналар чақалоқнинг таълим олишига сармоя киритган билан тенг бўлган вазифани бажаришган бўлади.
SoglomHayot