U23 Осиё кубоги. Ироқ Индонезияни мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди ва Олимпиадага борадиган бўлди

U23 Осиё кубогининг 3-ўрини учун курашда Ироқ ва Индонезия тўқнаш келди.
Жэннер ҳисобни очган бўлса, Элаиби имкониятларни тенглаштириб қўйди. 96-дақиқада эса Жасим жамоасининг ғалаба голини урди.
Шу тариқа, Ироқ 3-ўринни қўлга киритди ва Олимпиадага тўғридан-тўғри йўлланмага ҳам эга бўлди.