“Ал-Наср” рақибини аяб ўтирмади. Роналдудан ҳет-трик!

“Ал-Наср” рақибини аяб ўтирмади. Роналдудан ҳет-трик!

Саудия Арабистони чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Ал-Наср” ва “Ал-Веҳда” жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда майдон эгалари йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Риёдликлар етакчиси Криштиану Роналду ушбу ўйинда ҳет-трик қайд этди. Қолган голларга Отавио, Мане ва Ал Фатил муаллифлик қилди.

Маълумот учун, “Ал-Наср” ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 74тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: